Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Отабек Умаров триатлон федерациясига раҳбар бўлди
7.03.2019 17:30,  
30

Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси президенти лавозимига сайланди.

Бугун, 7 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон триатлон федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерация раиси ва унга биринчи ўринбосар сайлашдан иборат эди.

Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимга Отабек Муҳаммадалиевич Умаров номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини маълум қилишган. Шу тариқа, Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Собиқ спортчи, триатлон бўйича кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси, ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланаётган Фаррух Носиров эса федерация раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланган.

«Менга мана шундай имконият берилганидан мамнунман. Юртимизда триатлон спортини ривожлантиришга, унинг оммавийлигини таъминлашга бор куч-ғайратимни ишга соламан. Юртимизда истеъдодли спортчилар кўп. Ўйлайманки, уларни саралаб олиб, жаҳон ареналарида муносиб иштирок этишлари ва совриндорлар қаторидан жой олишларида тажрибам асқотади. Биз келажакда Токио Олимпиадасига йўлланма олибгина қолмасдан, совриндорлар қаторидан жой оладиган атлетлар тарбиялашга ваъда берамиз», – деган Фаррух Носиров. 

Йиғилиш давомида МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳам триатлон спортининг фаолиятига тўхталиб ўтган.  

«Тан олиш керак, охирги пайтлар триатлон бўйича мақтангудек натижалар йўқ. Шу боис Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ушбу спорт турини янада ривожлантириб, спортчиларнинг шуғулланишлари учун замонавий моддий-техник базани яратиб берамиз. Ўйлайманки, ушбу спорт тури бўйича келажакда жаҳон ареналарида муносиб иштирок этадиган атлетлар етишиб чиқади», – деган Умид Аҳмаджонов. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан