Ўзбекистон Россиядан гўшт-сут маҳсулотларига қўйилган таъқиқини бекор қилишни сўрамоқда

07.03.2019 | Ўзбекистон | 4605

Ўзбекистон Россиядан қайта ишланган гўшт-сут маҳсулотларини олиб киришга қўйилган карантин таъқиқини бекор қилишни сўрамоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия томонидан ушбу таъқиқ Ўзбекистонда 2003 йилда киритилган.

Хабарда айтилишига кўра, Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин ушбу масалани кўриб чиқишда ёрдам беришга ваъда берди.

“Ўзбекистон Давлат ветеринария қўмитаси республикадаги эпидемиологик вазият ҳақидаги маълумотни яна бир бор юбориш ва керак бўлса оксим касаллигига биргаликда кураш чораларини ишлаб чиқишни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.