Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулнора Каримова тинч ва хотиржам, саломат ҳолида ўз жазо муддатини ўтаяпти
7.03.2019 22:54,  
9

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига доир, уларда раҳбарларнинг алмашгани, қолаверса, Гулнора Каримованинг зўрлик билан ўғирланиб кетгани ва энг охирги хабар — унинг ўз камерасида жонига қасд қилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади «Халқ сўзи».

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати бу хабарларнинг ҳаммаси ёлғон, замонавий ахборот тилида айтганда, «фейк» эканини билдиради. Буларнинг барчаси аниқ бир мақсадни кўзлаб амалга оширилаётган ахборот хуружларидир. Юртимиз аҳолиси ва айниқса, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлардан мазкур хабарларга ишонмасликни ҳамда бирон маълумот тарқатишдан олдин унинг нечоғли ҳақиқатга мослигини текшириб кўришлари ва аниқ далилларга асосланган ҳолда ахборот узатишларини сўраймиз.

Гулнора Каримованинг ўз жонига қасд қилгани масаласига келсак, маҳкума айни пайтда тинч ва хотиржам ўзининг ўталмай қолган жазо муддатини белгиланган умумий колонияда белгиланган тартибда ўтамоқда. Унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ, айни пайтда Г. Каримова соғ-саломат.

Сурайё Раҳмонова, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳба

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан