Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ravon 9 ойдан бери Россияда сотилмаяпти
8.03.2019 12:50,  
12

Россияда тўққиз ойдан бери Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Ravon автомобиллари сотилмай қўйди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳисоботда таъкидланишича, 2018 йилнинг февралида Россияда Ravon русумидаги 1,5 мингга яқин автомобиль сотилган. 2019 йилнинг февралида эса бу кўрсаткич 0 фоизни ташкил қилди.

Савдонинг бу даражада пасайиб кетиши Россиядаги дилерлик марказларида Ravon автомобилларининг сотувда йўқлиги билан изоҳланмоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон 2018 йил ўрталарида Россияга автомобиль экспортини тўхтатган. Ravon Россияда сўнгги бор 2018 йилнинг май ойида сотилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан