Наманганлик футбол мухлислари автоҳалокатга учради. Қурбонлар бор

11.03.2019 | Ўзбекистон | 5454

10 март, якшанба куни Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси Қўқоннинг «Қўқон-1912» клуби билан беллашди.

Томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланган баҳсдан сўнг, наманганлик мухлислар Наманганга қайтишда автоҳалокатга учраган.

«Навбаҳор» мухлислар клуби етакчиси Фарҳод Умаралиевнинг маълум қилишича, «Навбаҳор»нинг 5 нафар мухлиси бўлган Nexia автомобили Тўрақўрғонда қарама-қарши йўналишдаги Damas билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Nexia’даги 2 нафар мухлис воқеа жойида вафот этган. 3 нафар мухлис эса касалхонага жойлаштирилган. Уларнинг бари кома ҳолатида бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, жароҳатланганлардан бирининг аҳволи яхшиланиб, палатага олинган.

Таъкидлаш жоиз, «Навбаҳор»—«Қўқон-1912» беллашуви Намангандаги марказий стадион тайёр эмаслиги боисдан Тошкентга кўчирилганди.