Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия самолёти чақалоғини унутиб қолдирган йўловчи аёл туфайли аэропортга қайтиб келди
11.03.2019 19:07,  
4

Саудия Арабистонининг Saudi Arabian Airlines авиаташувчиси самолёти аэропортда эсдан чиқиб қолдирган чақалоғи ёдига тушиб қолган саудиялик йўловчи аёл туфайли Жидда шаҳридаги подшоҳ Абдул Азиз номидаги аэропортига парвозга чиққанидан тезда қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Ахбар24" портали хабар қилди.

Портал ҳаво кемаси командири ва диспетчер ўртасида бўлиб ўтган суҳбат ёзувини жойлаштирган. Ёзувда аэропортга қайтиш сабабини такрорлаш ҳақидаги илтимосга жавобан, учувчи асасбийлашган ҳолда йўловчилардан бири терминал биносида боласини унутиб қолдиргани, шу боис парвозни давом эттиришдан бош тортаётганини маълум қилган.

Портал чақалоғини унутиб қолдирган паришонхотир йўловчи аёлга бирор жазо чораси қўлланган-қўлланмаганига аниқлик киритмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан