Ўзбекистонлик яна бир эркак хотинини уриб ўлдирди

11.03.2019 | Жамият | 4941

2019 йилнинг 9 март куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Ж.С. рашк сабабли бирга яшаган рафиқаси М.С.ни уриб-тепиб, жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Оқибатда аёл 10 март куни касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.С. қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 

2019 йил 9 март куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи Ш.Ғ. маст ҳолда уйида рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Г.Ғ. (исмли аёл)нинг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказиб ўлдирган эди.