Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисидаги қонун имзоланди
12.03.2019 11:58,  
92

2019 йил 11 март куни «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлашни тартибга солишдан иборат.

Қонунга мувофиқ, фуқаролар контрацепция усулларини танлаш, улардан фойдаланиш, шунингдек уларни рад этиш ҳуқуқига эга.

Фуқароларга соғлиғининг ҳолати, ёши ва индивидуал хусусиятлари ҳисобга олинган ҳамда номақбул оқибатлар ҳақида огоҳлантирган ҳолда контрацепция усулларини якка тартибда танлаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатилади.

Контрацепциянинг жарроҳлик усули вояга етганларнинг ёки эр-хотиннинг ёхуд муомалага лаёқатсизлар васийларининг розилиги билан амалга оширилади.

Қонунга кўра, ҳомиладорликни сунъий тушириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

ҳомиладорликнинг ўн икки ҳафтасигача аёлнинг хоҳишига кўра;

ҳомиладорнинг ҳаётига хавф солувчи тиббий кўрсатмалар бўлганида ҳомиладорликнинг исталган муддатида.

Қонунга кўра ёрдамчи репродуктив технологиялар қўлланилиши ҳақидаги, шунингдек уларнинг иштирокчилари ҳақидаги маълумотлар шифокорлик сири сифатида қўриқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан