Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда жума мавъизаларини ўзбек тилида ўқиш тақиқланди
12.03.2019 17:36,  
23

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМДБ) мамлакат масжидларида хутбалар фақат қирғиз тилида, зарурат туғилган ҳолларда рус тилида ўқилиши юзасидан фатво чиқарди. Фатво 6 март куни муфтий Мақсатбек Токтомушев томонидан имзоланди.

Ҳужжатда таъкидланишича, жума маърузалари туб миллат бўлмаган аҳоли истиқомат қиладиган минтақаларда ҳам фақат қирғиз тилида олиб борилиши керак. Хутбадан ташқари бошқа ҳолатларда тил бўйича чекловлар йўқ.

Қирғизистон аҳолисининг 73 фоизи этник қирғизлар экани айтилади. Буйруқда қирғизлар озчилик бўлган ҳудудлардаги масжидлар истисно қилиниши кўрсатилмаган.

  • Ушбу буйруқнинг чиқарилишига сабаб қилиб Тўқмоқ шаҳридаги масжидлардан бирида мавъиза дунган тилида ўқилгани ва бундан шикоят тушгани кўрсатилмоқда. Дунганлар Қирғизистон аҳолисининг 1 фоизини ташкил қилади.
  • Мамлакатда қирғизлардан кейин иккинчи энг катта миллат ўзбеклардир. Умумий сони 900 мингга яқин ўзбеклар аҳолининг 15 фоизини, руслар 6 фоизини ташкил этади.
  • Қирғиз тили мамлакатда давлат тили, рус тили расмий тил ҳисобланади.
  • Муфтиятнинг бу қарори мамлакатнинг жанубидаги Ўш ва Жалолободда зич яшовчи ўзбек жамоасининг эътирозига сабаб бўлиши мумкин.

Қирғизистон диний эркинликлар даражаси Марказий Осиёда нисбатан юқорилиги билан ажралиб турар эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан