Венесуэла америкалик дипломатлардан мамлакатни 72 соат ичида тарк этишларини талаб қилди

12.03.2019 | Жаҳон | 4682

Венесуэла ҳукумати АҚШ дипломатларига мамлакат ҳудудини тарк этишлари учун уч кун муҳлат берди. Бу ҳақда Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса маълум қилди.

“Америка дипломатик хизматчилари Венесуэла ҳудудини 72 соат ичида тарк этишлари шарт”, - дея ёзди Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса ўзининг Twitter᾽даги саҳифасида.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео АҚШ Венесуэладаги қолган барча дипломатларни шу ҳафта давомида чақириб олмоқчи эканлигини маълум қилган эди.