Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой АҚШнинг мусулмонлар ҳуқуқларига оид баёнотига норозилик билдирди
12.03.2019 20:09,  
11

Хитой 11 март куни АҚШ Давлат департаменти расмийсининг мамлакатда мусулмонлар ҳуқуқи бузилаётгани тўғрисидаги баёнотини “туҳмат” сифатида баҳолади.

"Хитой АҚШ расмийсининг асоссиз айбловларидан жуда норози эканини ва бу айбловларга қарши эканини таъкидлайди. Биз бу масалада АҚШга расман норозилик нотаси топширдик", - деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Канг.

АҚШ Давлат департаментининг диний эркинликлар бўйича махсус элчиси Сэм Браунбек 8 март куни Ҳонконгдаги хорижий мухбирлар клубида сўзлаган нутқида Хитойни мусулмонлар ҳуқуқларини бузаётганликда айблаган эди.

"2017 йилнинг апрелидан бошлаб Хитой ҳукумати 1 миллиондан ортиқ этник мусулмонни қўлга олди. Уларга нисбатан куч ишлатилиб,уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмон миллатлар мажбурий равишда қайта тарбиялаш лагерларига жойлаштирилди. Уларнинг оила аъзолари яқинлари ҳатто ўлик ёки тирик эканлигини ҳам билмайди. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти бу ҳолатдан қаттиқ ташвишда ва Бейжиннинг бу ҳаракатларини мусулмонларнинг ўзлигини, маданиятини ва эътиқодини назоратга олиш уруниши сифатида баҳолайди"-деган эди Браунбек.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан