Пётр Порошенко Украинанинг Ўзбекистондаги элчисини лавозимидан озод этди

13.03.2019 | Жаҳон | 4808

Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақида Украина президентининг матбуот хизмати 12 март куни хабар қилди.

“Савченко Юрий Васильевич Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан бўшатилсин”, - дейилган фармонда.

Юрий Савченко ҳозир 65 ёшда, у 2010 йилдан буён Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.