Шавкат Мирзиёев Навоийда йиғилиш ўтказмоқда

13.03.2019 | Ўзбекистон | 4508

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бошланди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Йиғилишда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар иштирок этмоқда. Видеоселектор орқали уни Навоий вилояти шаҳар ва туманлари жамоатчилиги, мамлакатнинг чет элдаги элчилари кузатиб бормоқда.