Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар нимага йўналтирилади?
13.03.2019 12:56,  
27

Ҳукуматнинг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар қилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 45 фоизи Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади. Илгари бу қиймат жарималарнинг 55 фоизини ташкил этган.

Жарималар суммасининг 10 фоизи эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.

Қонунчиликка мувофиқ, қониқарсиз фаолият юритаётган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан лавозим маошининг 50 фоизгача жарима солинади.

Киритилган қўшимчалар билан мазкур жарима маблағлари Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилиши белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан