Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқда ҳокимга туҳмат қилган шахс 1,3 йилга озодликдан маҳрум этилди
13.03.2019 13:07,  
17

Ижтимоий тармоқда ҳокимга туҳмат қилган шахс 1,3 йилга озодликдан маҳрум этилди. ЎзАнинг хабар қилишича, фуқаро Odnоklassniki.ru ижтимоий тармоғида ўзининг номига очилган профилга “Адолат излаб”, “Адолат қачон?” деб номланган видео маълумотларни жойлаштирган.

Унда гўёки туман ҳокими давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан тил бириктириб, уни ва акаси Э.С.ни айбсиз бўлсалар-да, уларга нисбатан ноқонуний далиллар тўплатиб қаматиб юборгани, фермер хўжалиги ер майдонларини ноқонуний тортиб олиб, пора эвазига бошқа бир фуқарога бериб юборгани айтилган. Унинг сўзларига қараганда, туман ҳокими 15-20 гектар ерни 5-10 минг доллардан сотиб юборган. Бу гаплар билан у туман ҳокимини жуда кўп миқдорда пора олганликда айблаб, била туриб уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиб, қасддан туҳмат қилган.

Хабарда ёзилишича, бу қилмиши билан чекланиб қолмай, фирибгарлик билан ҳам шуғулланиб, иккита одамнинг иш ҳақини бермай келган

Жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди раиси Мақсудбек Қиличевнинг сўзларига кўра, фуқаро айтган гапи, келтирган фактларини далиллар билан исбот қилиб бера олмади. Қ.С. қилган туҳмати ва фирибгарлиги учун 1 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг "Очиқ мулоқот" кўрсатувида Каттақўрғон шаҳар ҳокимига савол берган фуқаро 15 суткага қамалгани ҳақида хабар қилган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан