Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда «чегирмали жарима» тўлаш тартиби жорий этилади
13.03.2019 13:20,  
91

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори қабул қилинди, деб ёзмоқда Uznews нашри.

Ҳужжатда жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда у қолган суммани тўлашдан озод этилиши назарда тутилган.

Бунда қуйидаги ҳолатларда жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмаслиги кўзда тутилган:

-  маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест келтирилганда;

-  маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганида;

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан