Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Ўзбекистонга нефт қувури қуришни режалаштирмоқда
13.03.2019 15:03,  
4553

Қозоғистон Ўзбекистонга "Шымкент-Жиззах" нефт ўтказгичини қуришни режалаштирмоқда, деди қўшни мамлакат энергетика вазири ўринбосари Болат Акчулаков.

Айни дамда нефт қувурини қуриш ишлари бошланмган. Қурилиши Жиззахда нефтни қайта ишлаш заводи ишга тушганидан кейин бошланиши режалаштирилган.

“Биз айни дамда Жиззахда қурилаётган нефтни қайта ишлаш заводининг техник хусусиятларига бағишланган музокаралар ўтказдик”, - деб вазир ўринбосарининг сўзларини келтиради "Казинформ".

Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги нефт қувури ташқаридан маблағ жалб қилиш эвазига қурилади. Ундан кореянинг Эксимбанки, Хитойнинг Давлат ривожланиш банки, “Гапромбанк” ва “Кредит Свисс” банклари иштирок этиши кўзда тутилган.

Айтиш жоизки, бугунги кунда Жиззахда нефт заводи қуриш – лойиҳа босқичида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан