Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилади
14.03.2019 12:03,  
24

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Кўкрак нишони билан жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини

юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари тақдирланади.

Нишон Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилиши мумкин.

Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси куни байрами арафасида топширилади.

Тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан