Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Атмосферани муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилди
14.03.2019 15:27,  
67

2019 йилнинг 13 март куни «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қилиш тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қонунга киритилган қўшимчалар билан ҳукуматнинг ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Унга мувофиқ, ҳукумат атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди.

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқариш нормативлари ҳукумат томонидан белгиланадиган бўлди. Илгари бу нормативлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган.

Атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг нормативларини бузиш билан боғлиқ фаолият эндиликда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳам чекланиши, тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Илгари бу чекловлар фақат ҳокимликлар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган.

Эндиликда, озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспорти экология органлари рухсатномалари асосидагина амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан