Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти
14.03.2019 18:09,  
13

Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ўзбекистон учун бу 57 ёшни ташкил этди.

Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, кексайишнинг ўртача ёши 65 ёшни ташкил қилади, аммо Ўзбекистонда бу ёш анча олдинроқ келади. Шундай қилиб, республика мамлакатларнинг умумий рейтингида 183-ўринни эгаллади.

Россияда ҳам қариш жараёни олдинроқ бошланади — 59 ёшда, яъни президент томонидан тайинланган пенсия ёшидан бир йил олдин келади.

Олимлар томонидан ўрганилган давр 27 йилни ташкил қилган —1990- йилдан 2017 йилгача.

Бундан ташқари, олимлар кексайишнинг энг кечи 76,1 ёшда Япония ва Швейцария аҳолиси орасида, шунингдек, Франция ва Сингапурда — 76 ёшда эканлигини аниқлашган.

Шунингдек, хаммадан эрта - Папуа-Янги Гвинея (45,6), Маршалл ороллари (51) ва Афғонистон (51,6) аҳолисида кексайиш аломатлари пайдо бўлиши аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан