Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қутқарувчилар Миср соҳиллари яқинида 50 дан зиёд муҳожирнинг жасадини чиқариб олди
23.09.2016 10:07,  
4

Миср қирғоқларида ноқонуний муҳожирлар ўтирган кема ҳалокатга учраши натижасида қурбон бўлганлар сони 51 кишига етди, дея хабар бермоқда «ТАСС» мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Муҳожирлар билан тўлиб-тошган қайиқ 21 сентябрда Мисрнинг Рашид шаҳри яқинида Ўрта Ер денгизида чўкиб кетган. Дастлаб қайиқда Судан, Сурия, Сомали, Эритрея ва Мисрдан 300 га яқин одам бўлгани маълум қилинган. 

Миср ҳарбий-денгиз кучлари маҳаллий балиқчилар кўмагида айни вақтда сувдан 160 дан кўпроқ одамни қутқариб олди, юзга яқин одам бедарак йўқолган. Бу орада баъзи маълумотларга кўра, қайиқда 600 га яқин одам бўлгани, тақдири номаълум бўлиб қолаётганлари сони эса 200 дан ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Аввалроқ Миср бош прокуратураси чўкиб кетган кема экипажининг тўрт аъзосини ҳибсга олишни буюргани, яна тўққиз гумонланувчи қидирувга берилгани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан