Самарқанд шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди

15.03.2019 | Ўзбекистон | 4575

Олимов Рустам Суюнович Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Рустам Олимов бунгача Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси раҳбари вазифасида фаолият кўрсатган.