Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳукумат қарори билан гриппга қарши эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланди
15.03.2019 12:55,  
7

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3729-сон қарорига мувофиқ, асосан грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланган.

Унга қуйидагилар киради:

  • ҳомиладор аёллар;
  •  6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;
  • 60 ёшдан ошган шахслар;
  •  6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;
  •  тиббиёт ходимлари;
  •  «Меҳрибонлик» уйлари, қариялар ва ногиронлар учун «Саховат» интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун «Мурувват» интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан