Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эвакуация ва ярадорлар: Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида вазият кескинлашди
15.03.2019 15:20,  
2

Тожикистон билан бўлган чегарада юзага келган жанжал туфайли қирғизистонликлар эвакуация қилинди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.

“Баткент туманининг Оқсой ва Кўктош қишлоқлари аҳолиси автобусларда ва енгил автомобилларда Баткент шаҳрига олиб келинди. Улар 57-сон касб-ҳунар коллежи биноси ҳамда Айтматов кўчасидаги уйлардан бирига жойлаштирилди. Уларнинг хавфсизлиги Баткент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан таъминланмоқда”, - дейилади ҳукумат хабарида.

Шунингдек, юқорида келтирилган қишлоқ аҳолисини Баткент тумани ва Баткент шаҳрида истиқомат қилувчи қариндошлари ўз уйларига олиб кетишмоқда.

13 март куни Кожогарда Қирғизистоннинг Баткен тумани Оқсой қишлоғи аҳолиси ва Тожикистоннинг Меҳнатобод аҳолиси ўртасида жанжал юзага келди. Оқсой- Тамдик йўли қурилиши можаронинг сабаби бўлган. Тожикистонликлар Қирғизистон техникаси йўлини тўсиб қўяди. Ишчиларга Қирғизистон қишлоқлари аҳолиси ёрдам келади. Оқибатда Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг 200 яқини нафари бир-бирларини тошбўрон қилишади. Бир Қирғизистон фуқароси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилади.

Эртаси куни маҳаллий аҳоли ўртасидаги тўқнашув қайтадан бошланади. Оқибатда яна бир қирғизистонлик жабрланади. Тожикистон томонининг маълумотларига қараганда, Тожикистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлган, 10 киши эса жароҳатланган.

Чегарадаги вазият кескинлигича қолмоқда. Икки давлат чегарачилари маҳаллий аҳоли билан куч ишлатиш керакмаслиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан