Жорий йилда Ўзбекистонда нефть ва кўмир қазиб олиш ҳажми камайди

15.03.2019 | Ўзбекистон | 4490

2019 йилнинг январь-февраль ойида нефть қазиб олиш ҳажми камайган. Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2019 йилнинг январь-февраль ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ҳажми 8,1 триллион сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 18,3% ни ташкил этган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан табиий газ қазиб олиш 4,2% га, ва шағал — 2,0 м. га ошган. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 25,2 % га, нефть — 5,3% га, газ конденсати — 2,5% га, чақиқ тош — 29,7% га пасайган.

2019 йилниг январь-февраль ойида Ўзбекистонда 115 минг тонна нефть қазиб олинган, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 5% га кам ҳиосбланади.

Маълумотларга кўра, кўмир қазиб олиш ҳажми ҳам қисқариб, 539,2 минг тоннани ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврида эса 721 минг тонна кўмир қазиб олинган.

Табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми эса ортиб 10054,7 миллион куб метрни ташкил этган, 2018 йилнинг шу даврида 9649,7 миллион куб метрни ташкил этган.