Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти ошди
18.03.2019 12:58,  
5

 2019 йилнинг январь-февраль ойида импорт ҳажми 3,3 млрд долларга (ўсиш суръати 30,3%) тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беради.

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари (42,0%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (12,9%) ҳамда қора ва рангли металлар (7,9%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.
Жорий йилнинг январь-февраль ойида 90,5 млн долларлик енгил автомобиллар импорт қилинди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 4 бараварга зиёддир.

Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ва махсус автомобиллар импорт ҳажми ҳам ортиб, 98,7 млн долларни ташкил этди.
Машина ва асбоб-ускуналар асосан Хитой (416,2 млн долллар), Корея (333,1 млн доллар), Россия (122,9 млн доллар), Туркия (101,8 млн доллар) ва Ҳиндистондан (69,4 млн долллар) импорт қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан