Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UzAirways самолётларидаги пуллик интернет нархлари маълум қилинди
18.03.2019 14:28,  
9

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётларида интернет пуллик бўлади. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот хизматининг маълум қилишича, Airbus A320neo самолёти бортида пуллик Wi-Fi тизими ишга туширилди.

Қайд этилишича, ҳозирда 4 та интернет-пакет тақдим этилган:

- Lite (20 Мб - 5,95$);

- Medium (50 Мб - 13,95$);

- Stream (120 Мб - 29,95$);

- Business (220 Мб - 52,95$).

Тақдим этилаётган интернетнинг тезлиги 256 kb’дан 512 kb’га қадар бўлади.

Тўлов UzCard пластик картаси ёрдамида учиш санасидан бир кун аввал амалга оширилиши керак.

Бизнес-классда учадиган йўловчилар учун интернет хизматлари бепул бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Uzcard банклараро тўлов тизими орқали интернет хизматлари учун банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” нинг биллинг тизимига интеграция қилиш имконияти яратилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан