Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият барқарорлашди
18.03.2019 14:32,  
11

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият барқарорлашди. Бу ҳақда РИА Новостига Қирғизистон чегара хизмати маълум қилди.

“Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият умуман олганда барқарорлашди. Дам олиш кунлари чегарага яқин ҳудудларда можаро ва одамлар тўпланиши қайд этилмади”, - дея маълум қилишди агентликка.

Қирғизистон чегара хизмати маълумотига кўра, душанба куни Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокараларни давом эттиришади.

Ҳозирда Баткент вилоятида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Раззаков чегара хизмати, ИИВ ва вилоят раҳбарлари билан бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Қирғизистоннинг Оқсой ва Тожикистоннинг Меҳнатобод чегара қишлоқлари аҳолиси ўртасида можаро юзага келган эди. Бунга Оқсой-Тамдик айланма йўли қурилиши сабаб бўлган. Тожикистонликлар Қирғизистон техникаларига йўлни тўсиб қўйган. Шундан сўнг йўл қурувчиларга Оқсой аҳолиси ёрдамга келган. Натижада ўртада тўқнашув содир бўлиб, унда икки томондан 200 киши қатнашган. Бир қирғизистонлик жароҳат олиб, касалхонага ётқизилади. Эртаси куни тўқнашувлар давом этиб, яна икки нафар Қирғизистон фуқароси жароҳатланади. Тожикистон томони маълумотларига кўра, ҳодисада икки нафар тожик фуқароси ҳалок бўлган, ўнга яқин киши эса жароҳатланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан