Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон икки ойда 1,2 млрд долларлик олтин сотди
18.03.2019 16:12,  
10

2019 йил январь-февраль ойларида экспорт ҳажми 3,03 млрд долларга (ўсиш суръати 20,4 фоиз) тенг бўлди. 

Экспорт таркибида товарлар 86,6фоиз улушга эга бўлиб, булар асосан энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (16,0 фоиз), тўқимачилик ва тўқимачилик буюмлари (7,5 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (4,2 фоиз), шунингдек, қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (1,4 фоиз), рангли металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (4,6 фоиз) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилади.

Олтин ҳажмини ҳисобга олмаганда, экспорт ҳажми 45,3 фоизга ошиб, 1,8 млрд долларни ташкил этди.

Агар 2018 йил билан солиштириладиган бўлса, экспорт тузилмасида сезиларли ўзгаришлар юз бермаган, аммо 2019 йил январь-февраль ойларида олтиндан ташқари барча товар ва хизматларнинг экспорт улуши ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан