Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди автомактаблар лицензияни онлайн усулда қайта расмийлаштиришлари мумкин
18.03.2019 16:17,  
200

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда энди автомактабларга лицензияни онлайн усулда қайта расмийлаштириш имконияти тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Хизматнинг тўлиқ номи: автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларининг ҳайдовчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида нодавлат таълим хизматларини тақдим этиш учун берилган лицензияни қайта расмийлаштириш.

У юридик шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг (ЭКИҲнинг 1 баробари) 50 фоизи ундирилади.

Хизмат Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тартибга солинади.

Аризани Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўн иш куни ичида кўриб чиқади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан