Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда бир вақтнинг ўзида 6 та уй ёниб кетди
18.03.2019 20:25,  
11

18 март куни Тошкентда бир пайтнинг ўзида олтита хонадон ёниб кетди. Cоат 11:25 да Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Оқлон» маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида 8 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 11:29 да воқеа жойига етиб келган. Ёнғин соат 12:05 да қуршаб олинган ва соат 12:34 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида Кўкча дарвоза тор кўчаларида жойлашган 4 та ва шу хонадонларга туташ қурилган Фузулий кўчасидаги 2 та хонадонларда жами 380 квадрат метр майдонда том қисмлари ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг жами 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиши тахминий сабаби сифатида Кўкча дарвоза тор кўчасидаги 14-хонадоннинг ошхонасида ёғни қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдирилиши кўрсатилмоқда.

Ёнғин натижасида келиб чиққан моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан