Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ногирон фарзандини парваришлаган оналарга нафақа тўланади
19.03.2019 12:07,  
134

2019 йил 18 март куни Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда тегишли иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга етганларида ижтимоий нафақа тайинланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.

Мазкур нафақа боланинг ногиронлиги тўғрисида Тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси ёки маълумотномаси асосида тайинланади.

Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронларга, ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланган нафақа олувчиларга, агар улар ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга бўлиши муносабати билан нафақа тўлаш тўхтатилар эди.

Қарор билан мазкур тартиб бекор қилинди, яъни нафақа олувчи бошқа даромад келтирадиган иш билан шуғулланиши ёки шуғулланмаслигидан қатъий назар нафақа тўлаш давом эттирилади.

Шунингдек қарорга кўра, эндиликда қуйидаги товарларнинг нархлари давлат томонидан тартибга солинмайди:

- аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган пахта мойи;

- шулха ва пахта чигити шроти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан