Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев 44 нафар маҳбусни афв этди
19.03.2019 21:09,  
9

Шавкат Мирзиёев Наврўз арафасида 44 нафар маҳбусни афв қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Маҳбуслардан 7 нафари жазодан тўлиқ озод этилган, 11 нафари эса шартли равишда озод этилган, 12 кишининг жазоси енгиллаштирилган, 13 кишининг жазо муддати қисқартирилган.

«Умумий ҳисобда 30 киши жазони ижро этиш муассасасидан ўз оиласига қайтади», — дейилади хабарда.

Афв этилганлар орасида фаолияти тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлган 60 ёшдан ошган 2 киши, 23 ёшли 5 нафар аёл бор.

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта 2017 йилда афв тизимидан фойдаланган. Ўша йил 2700 нафар маҳбус афв этилган. Ўтган йили Рамазон ҳайити байрами арафасида 226 киши афв этилган, Мустақиллик куни 261 киши ва Конституциянинг қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан 136 нафар фуқаро афв этилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан