Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МДҲда Нурсултон Назарбоев истеъфоси қандай қарши олинди?
20.03.2019 12:34,  
3

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг истеъфоси ҳақидаги хабарни барча кутилмаган янгилик сифатида қарши олди, деб ёзади «Sputnik».

Россия Федерацияси кенгаши спикери Валентина Матвиенко, барча бу хабарни кутилмаган хабар тарзида қарши олгани, Назарбоев жуда мулоҳазали ва доно сиёсатчи эканлигини қайд этди.

У Назарбоев билан шахсан танишлигини таъкидлар экан, Қозоғистоннинг биринчи президенти Евросиё иқтисодий иттифоқи ташкил топиши учун кўп ишларни амалга оширгани, ҳамиша Россия билан иккитомонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш тарафдори бўлганини қўшимча қилди.

Мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажарувчи, Қозоғистон сенати раҳбари Қосим-Жомарт Токаевни Валентина Матвиенко «зиёли, ўқимишли, давлат бошқарувига тайёр» инсон сифатида таърифлади.

«Қозоғистон ўтиш даврида ишончли қўлларда», — деди РФ кенгаши спикери ва бугуноқ (19 март куни) Токаевга қўнғироқ қилишини қўшимча қилди.

Россия Давлат Думасининг халқаро масалалар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий ҳам Назарбоевнинг истеъфоси кутилмаган янгилик бўлганини таъкидлади.

«У — Евросиё интеграцияси патриархи, собиқ совет иттифоқи майдонида энг обрўли сиёсатчилардан бири», — деди Слуцкий журналистларга.

У Россия—Қозоғистон шериклиги ўн йилликлар давомида синовдан ўтганини қайд этди.

«Биз аллақачон қардош халқларга айланганмиз ва бунда Нурсултон Абишевичнинг ҳиссаси улкан», — деди Слуцкий.

Слуцкий ҳам вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи Қосим-Жомарт Токаев билан шахсан танишлиги ҳақида гапириб берди.

«Ишончим комилки, у Қозоғистоннинг биринчи раҳбари томонидан бошлаб берилган — мамлакат тараққиёти сари йўлни давом эттиради. Россия билан муносабатларда ҳам давлат линияси изчил давом эттирилишига, умумий интеграцион уюшмаларда ва халқаро майдонларда ҳамкорлигимиз шундай давом этишига умид қилиб қоламиз», — дея хотима қилди қўмита раҳбари.

Ўрта Осиё институти МДҲ давлатлар бўлими раҳбари Андрей Грозин Назарбоевнинг истеъфоси сабабларига тўхталар экан, ушбу қарор ёш туфайли қабул қилинган, деган фикрни билдирди. Грозинга кўра, яъни форс-мажор ҳолатларда мамлакатда «шок» ҳолати юз бериши олдини олиш учун бу қарор қабул қилинган. Эксперт фикрига кўра, бунда Назарбоевнинг сиёсий аренани тарк этиши ҳақида гап бораётгани йўқ.

«Нурсултон Абишевич хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбар бўлишдан ташқари расман ҳеч қандай мансабни эгалламай, норасмий етакчи бўлмоқчи, яъни қозоқ Ден Сяопинига айланмоқчи. Ахир у шу тариқа мамлакат сиёсий ҳаётидаги қолган иштирокчиларга нисбатан ва ҳатто мақомига қарамай, ҳамиша юқорида туради», — деди эксперт.

Ўзбекистон Фанлар Академияси тарих институтининг катта илмий ходими Равшан Назаровнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Нурсултон Назарбоев узоқ йиллар давомида барпо қилиб келган кўптармоқли сиёсатни сақлаб қолиши лозим. Қозоғистоннинг янги раҳбарияти Назарбоев томонидан тўпланган ташқи сиёсий багажни қўлдан бой бермаслигига умид билдирди. «Бу Ўзбекистон учун жуда муҳим, Қозоғистон билан тарихан кўп нарса боғлаб туради», — деди эксперт.

Назарбоев президентлик постини сал кам 29 йил эгаллади. У илк бор 1990 йилнинг 24 апрелида Қозоқ СССР президенти этиб сайланган. 1991 йилнинг декабрида уни мустақил давлат раҳбари сифатида сайлашган. Бунга қадар 5 йил мобайнида у республика вазирлар кенгаши раиси лавозимида, 1989 йилдан 1991 йилга қадар Қозоғистон компартияси биринчи котиби лавозимида фаолият юритган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан