Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фотогалерея: Туркияда тадқиқот олиб бораётган ўзбекистонлик докторантларнинг учрашуви қандай ўтди?
20.03.2019 13:36,  
34

2019 йилнинг 15-16 март кунлари Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги ташаббуси билан Туркиянинг Коня шаҳрида «Икки қардош давлат: Туркия - Ўзбекистон ва истиқболдаги муносабатларда менинг ўрним» номли анжуман ташкил қилинди. Салжуқ университети мезбонлик қилган мазкур анжуманда Туркиянинг турли олий таълим муассасаларида тадқиқот олиб бораётган ўзбекистонлик докторантлар ўз илмий ишларини ёритишга қаратилган маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш қисми икки давлатнинг миллий мадҳияларининг янграши билан бошланиб, Ўзбекистон ва Туркия муносабатларига доир видеолавҳа намойиши билан давом этди.

Анжуманнинг очилиш маросимида Салжуқ университети Туризм факультети декани профессор Нежми Уяник, Салжуқ шаҳар ҳокими Аҳмет Пекятирмажи, Салжуқ университети ректори профессор Мустафо Шаҳин, Салжуқ университети ижтимоий фанлар институти мудири профессор Мустафо Демиржи, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакили Эргаш Жумаев сўзга чиқиб Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги алоқаларга доир нутқ сўзлаб, анжуман ишига муваффақият тиладилар.

Хорижий турклар ва қардош халқлар бошқармаси Ўрта Осиё бўйича масъул ходими Энгин Вурал ўз нутқида Туркияда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ва ёш тадқиқотчилар фаолиятини юқори баҳолаб, анжуманнинг ўзбекистонлик талабаларнинг бевосита ташаббуси билан амалга оширилиши бошқарма тарихида илк маротаба кузатилаётганини таъкидлаб ўтди.

Анжуман ўзишини Турк тили ва адабиёти; Тарих, фалсафа ва сиёсат; Соҳалар аро тадқиқотлар мавзуларида 3 йўналишда олиб борди. Иштирокчилар анжуман якунида «Келажакка оид лойиҳалар» мавзусида ташкил қилинган йиғилишда икки давлат муносабатларини ривожлантириш борасидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашдилар.

Анжуманнинг маданий дастури доирасида Коня шаҳри бўйлаб саёҳат амалга оширилди. Анжуман иштирокчилари Конянинг тарихий-маданий обидалари, шу жумладан, Жалолиддин Румий музейси, Юсуф оға қўлёзмалар кутубхонаси, Салжуқийлар даврига оид мадрасалар, римликларнинг қадимий масканларидан бири Силле кўҳнашаҳри ва унда жойлашган христианликка оид қадимий черков ва монастирлар, Конянинг сўлим гўшаларидан Силлепарки, Тропик капалаклар боғига саёҳат уюштирдилар. Ўз навбатида меҳмонлар Конянинг миллий ошхонаси билан яқиндан танишишга ҳам муваффақ бўлдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан