Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондон тайинлади
21.03.2019 13:16,  
80

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Зокир Сайфуддинов тайинлади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Зокиржон Сайфудинов

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, унинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони ўринбосари этиб полковник Қодиржон Турсунов тайинланди.

Қодиржон Турсунов

Полковник Қодиржон Турсунов бундан олдин Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига биноан жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келган генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан