Ҳайдовчи ичида 51 нафар бола бўлган мактаб автобусини ёқиб юборди

21.03.2019 | Жаҳон | 8232

Милан яқинида мактаб автобуси ҳайдовчиси манзил бўйлаб ўз йўналишни ўзгартирган. Уни полициячилар таъқиб эта бошлаганидан кейин у автобусга ёқилғи қуйиб, ёқиб юборган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Гувоҳларга кўра, келиб чиқиши Италиянинг Сенегал шаҳридан бўлган 47 яшар ҳайдовчи Ўрта ер денгизида мигрантлар ҳалок бўлишини тўхтатмоқчи эканлиги ва автобусда ҳеч ким омон қолмаслигини айтиб бақирган.

Полициячилар ёнаётган автобус ойнасини синдириб, унинг ичидан 51 нафар бола ҳамда уларга ҳамроҳлик қилаётган катталарни қутқарган. 14 киши тутундан заҳарланган. Улар орасида  жароҳатланганлар йўқ.