Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади (видео)
21.03.2019 13:32,  
27

Тошкент шаҳридаги Humo Arena комплексида Наврўз байрами тантаналари ўтказилмоқда. Тантана аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб мамлакат аҳолисини байрам билан табриклади.

«Ҳурматли дўстлар, барчамиз ушбу бетакрор фаслда ўзимизни ёшариб кетгандек, вужудимизга азм-у шижоат жўш ургандек ҳис этамиз. Неча юз йиллик анъана ва қадриятларимизни қайтадан кашф этамиз, қандай буюк тарих, қандай буюк маданият ворислари эканлигимизни яна бир бор англаймиз ва бундан қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлади. Бу йилги Наврўз байрами ушбу муаззам саройда ўтаётганида ўзига хос рамзий маъно бор. Афсонавий Ҳумо қуши бу эзгулик ва бахт тимсоли. Наврўз эса баҳор ва бахт айёми. Бу икки улуғ тимсол — Ҳумо ва Наврўз ўзаро уйғун бўлиб, ҳаётимизни янада мазмунли ва мунаввар этгай, Иншооллоҳ», — дейди Ўзбекистон Президенти.

Наврўз байрами тантаналари «Ўзбекистон 24» телеканали ва Ўзбекистон Президентининг Facebook’даги саҳифасида тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан