Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан қутлади
21.03.2019 21:20,  
10

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик телеграммасини йўллади, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

"Муҳтарам Шавкат Миромонович! Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини халқларимиз учун муштарак бўлган Наврўз байрами билан чин юракдан табриклайман! Инсониятга эзгу қадриятлар улашувчи, одамларни дини ва тилига қараб ажратмайдиган, тинчлик ва бирдамликка даъват этувчи ушбу айём қардош халқларимизга ўз ҳаётбахш кучини ато этсин, кўп шодликлар ва бахт-саодат олиб келсин", - дейилган табрик телеграммасида.

Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкам дўстлик ва шериклик асосида изчил ривожланишига ишон билдирган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинч-фаровон ҳаёт ва равнақ тилаб қолган.      

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан