Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилояти давлат солиқ идораларига янги раҳбарлар тайинланди
22.03.2019 12:43,  
15

Фарғона вилояти давлат солиқ идораларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Sof.uz'га вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Нисбатхонов Шукуруллохон Холматхонович Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Шукуруллохон Нисбатхонов 1969 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1997 йилда эса Андижон мухандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1992 йилда Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекциясида инспектор лавозимида бошлаган. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар бошқарманинг Солиқ мажбуриятлари ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

Холиқов Баҳодир Раҳматуллаевич Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Баҳодир Холиқов 1972 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1994 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Полвонов Назаржон Жуманазарович Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Полвонов 1982 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2011 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Абдуллаев Қобулжон Абдужамбулович Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Абдуллаев 1970 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1992 йилда Тошкент Давлат аграр университетини, 2002 йилда эса Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Оҳунов Авазбек Ўрмонович Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Оҳунов 1985 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2008 йилда Фарғона Давлат университетини тамомлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан