Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман: Остона Нур-Султон номини олди
23.03.2019 13:33,  
9

Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат пойтахти Остонани Нур-Султон дея қайта номлаш тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қосим-Жомарт Тўқаев бугун пойтахт Остона шаҳрини Нур-Султон деб қайта номлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.  Фармон Оқ Ўрда расмий сайтида келтирилган. 

«Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳри — Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султон дея қайта номлансин», — дейилади фармонда.

Қозоғистон пойтахтидаги Наврўз байрами тантаналари нишонланадиган майдонда Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришни қўллаб-қувватловчилар ва унга қаршилар ўртасида муштлашув ҳам содир бўлган, полиция 20га яқин кишини қўлга олганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан