Самарқандлик аёл уч ойлик ўғлини 8 минг долларга сотишга уринди

23.03.2019 | Жамият | 4728

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи 25 ёшли Ш.О. ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўрта Чирчиқ туманида 8 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси 23 март куни тарқатган ахборотга кўра, ушбу ҳодиса 18 март куни юз берган.

«Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

Аввалроқ Термизда 2-синфда ўқийдиган ўғлини 25 миллион сўмга сотишга уринган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Хоразмда икки ҳафталик чақалоқни 200 долларга сотишга уринган ҳамшира, Сирдарёда 3 яшар ўғлини 1100 долларга, Сурхондарёда бир ҳафталик чақалоғини 3,5 миллион сўмга баҳолаган оналар ушланган эди.