Самарқадлик аёл турмуш ўртоғини маст ҳолда пичоқлаб ўлдирди

25.03.2019 | Жамият | 5266

2019 йил 24 март куни соат 00.45 атрофида Самарқанд шаҳрида яшовчи Е.С. исм-шарифли аёл норасмий турмуш ўртоғи М.А.нинг уйида мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал вақтида ошхона пичоғи билан эрининг елка ва қорнига уриб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

М.А. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.

Шу куни шаҳар прокуратураси томонидан Е.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.