Telegram жуда ҳам узоқ кутилган имконятни ишга туширди

25.03.2019 | Технологиялар | 8575

Telegram мессенжери фойдаланувчилари ёзишмалардаги барча хабарларни ўчириш имконига эга бўлишди.

Мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилишича, хабарни ким, қачон жўнатгани аҳамиятга эга эмас – сиз уни тўлиқ назорат қила оласиз. Агар истасангиз, иккала томондан ҳам бутун суҳбатни ўчира оласиз.

Аввал фойдаланувчилар охирги 48 соат давомида жўнатилган хабарларнигина ўчира олишган. Энди бу чекловлар бекор қилинди. Бундан ташқари, Telegram махфий чатлар деб аталувчи чатларни тўлиқ ўчиришга рухсат беради. 

Яна бир янгилик – энди хабарни учинчи кишига жўнатишда исм ва суратни яшириш мумкин.