Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япониядаги АҚШ ҳарбий базасида портлаш содир бўлди
25.03.2019 13:56,  
4

Номаълум шахс томонидан Окинавадаги АҚШнинг “Кэмп Фостер” ҳарбий базасида портлаш содир этилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилди.

Полиция хабарига кўра, якшанба куни номаълум шахс темир деворни бузиб, ҳарбий база ҳудудига кирган.

Шундан сўнг у Япония мудофаа вазирлиги Окинава ваколатхонасининг эшиги олдида газ балонни портлатди.

Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Етказилган зиён ҳисобланмоқда.

Полиция портлашни содир этган шахсни қидирмоқда.

“Кэмп Фостер” базасида Батлер денгиз қўшинлари корпус штаби ва унинг объектлари жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан