Хоразмда номаълум йиртқич бир ҳафта ичида кўплаб қўйларни бўғизлади

25.03.2019 | Ўзбекистон | 5658

Ўтган ҳафтада Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғидаги «Уста-Ҳунарманд» маҳалласида номаълум йиртқич ҳайвон йигирмата қўйни ўлдирган, дея хабар беради «Anhor».

Сўнгги пайтгача Туркманистон билан чегарадош ушбу ҳудудда ҳеч қандай йиртқич ҳайвонлар чорвага ҳужум қилмаган. Қишлоқ аҳолиси, номаълум йиртқичнинг ҳужуми туфайли уйдан чиқишдан ҳам қўрқаётганини айтмоқда. Беруний қишлоғида истиқомат қилувчи Кувондиқ Раҳимовнинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимлик ва милиция туман маъмуриятидан йиртқичларга қарши чоралар кўришни сўраган, бироқ улар томонидан ҳеч нарса қилинмаган.

«Ҳеч ким бизни эшитишни истамаяпти. Яқинда овчилар чорва молларига ҳужум қилаётган ҳайвонни отиб ташлади. Бу бўри ҳам ит ҳам эмас. У қўй ва йирик шоҳли молларга ҳужум қилади», — дейди Қувондиқ Раҳимов.

Беруний қишлоғида номаълум ҳайвон томонидан етказилган зарар миқдори ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.