Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бозорларида 24 март ҳолатидаги нарх-наво эълон қилинди
26.03.2019 00:16,  
18

Республика бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 24 март ҳолатидаги нархлари ўрганилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Мол гўшти

28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори, Фарҳод деҳқон бозори (иккаласи Тошкент) ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилган. Ушбу бозорларда 1 килограмм мол гўшти 28 000 сўмдан 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Андижондаги марказий деҳқон бозорида ҳамда Урганч шаҳар (Хоразм) марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 30 000 – 42 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 килограмм қўй гўшти учун Фарҳод деҳқон бозори, Чорсу деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилган. Бу ерда сиз қўй гўштини 28 000 дан 38 000 сўмгача харид қилиш мумкин.

Энг қиммат нарх Тошкентдаги Қўйлиқ  деҳқон бозорида ва Андижондаги марказий деҳқон бозорида кузатилган – 1 килограмм қўй гўшти 40 000 – 42 000 сўмга.

Товуқ гўшти

11 000 сўмдан – 21 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмдаги марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 11 000 сўмдан 16 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Миробод деҳқон бозорида кузатилган – 18 000 – 21 000 сўм.

Гуруч

4 200 сўмдан – 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкентдаги Қўйлиқ  деҳқон бозорида қайд этилган – 4 200 – 12 000 сўм.

Энг қиммат нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 4 500 – 15 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

8 500 сўмдан – 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтдаги Фарҳод деҳқон бозори ва Фарғонада Марказий деҳқон бозорида кузатилган. Бу ерда ўсимлик ёғини 8 500 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилиш мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилган – 12 500 сўмгача.

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон ун Тошкентнинг Қўйлиқ деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 килограмм учун 1 750 – 3 350 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 килограмм 1-навли ун учун нарх 1 500 сўмдан.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун Миробод деҳқон бозорида қайд этилган – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори, Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 4 000 сўмгача.

Шакар

4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Миробод деҳқон бозорида кузатилган – 4 300 – 5 200 сўм.

1 килограмм шакар учун республикадаги энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Марказий деҳқон бозори, Фарғона марказий деҳқон бозори ҳамда Хоразмда Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 5 000 – 5 500 сўм.

Тухум

300 сўмдан – 650 сўмгача

Республика бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 300 - 650 сўмдан харид қилиш мумкин.

Картошка

1 100 сўмдан – 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги Чорсу деҳқон бозорида қайд этилган – 1 100 сўмдан – 2 200 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх ҳам Тошкентда Миробод деҳқон бозорида кузатилган – 1 200 – 3 000 сўмгача.

Помидор

5 000 сўмдан – 17 000 сўмгача

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозорида кузатилган – 5 000 сўмдан - 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Жиззаҳ шаҳри Марказий деҳқон бозорида ҳамда Навоий шаҳридаги «Саховат» масъулияти чекланган жамиятга қарашли Марказий деҳқон бозорида ва Хоразмда Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 5 000 – 17 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1 500 сўмдан – 3 500 сўмгача

Энг арзон нарх Наманган шаҳри Марказий деҳқон бозори, Сурхондарё Марказий деҳқон бозорида, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги «Ерқўрғон деҳқон бозори»да ва Фарғонадаги Марказий деҳқон бозорида, кузатилган. Ушбу бозорларда хўжалик совунини 1 500 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилиш мумкин.

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳридаги, Наманган шаҳридаги ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларидаги Марказий деҳқон бозорларида қайд этилган – 3 000 – 3 500 сўмгача.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан