Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухородаги Шухов минораси туристлар учун очилди
26.03.2019 12:26,  
91

Бухорода 1920 йилларда архитектор шаҳар аҳолисини сув билан таъминлаш учун қурилган сув босими минораси энди туристлар томошагоҳига айланди, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Туризм қўмитаси хабарида айтилишига кўра, миноранинг биринчи қаватида кафе ва ахборот маркази, иккинчи қаватида ресторан ва учинчи қаватида томоша майдончаси барпо этилади.Минора устига чиыиш қулай бўлиши учун унинг ёнида кичик лифт ҳам қурилган. 

Ушбу минора салкам 100 йил олдин машҳур ихтирочи ва архитектор Владимир Шухов лойиҳаси бўйича қурилган. Миноранинг устки қисми  гиперболоид шаклида туташтирилган юзлаб ингичка темир бўлаларидан ташкил топган.

Шаҳарнинг қоқ ўртасида, Арк қальаси дарвозасининг қаршисида жойлашган баландлиги 33 метрли минора ҳақиқатдан ҳам туристлар учун қизиқарли томоша майдончасига айланиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан