Яқин тарих ҳақида қизиқарли мақола. VHS'нинг туғилиши ва ўлиши

26.03.2019 | Блог | 5294

Видик, кассета, экрандаги сувашган тасвирлар, ғижимланган овоз, димоғдаги таржима буларнинг барчаси учта ҳарф -  VHS бирлаштириб турган эди. Ҳозирда буларнинг барчаси яқин ўтмишда қолган бўлса ҳам, тарихда ҳеч бир нарса изсиз йўқолмайди. 

JVC'даги исёнчилар

Дунё бўйлаб уйларнинг тўрини эгаллаган VHS қаердан пайдо бўлган? Бу саволга жавоб топиш учун 1956 йили АҚШда яшаётган рус эмигранти Александр Понятов илк видеомагнитофон VR-1000ни тақдим қилади. Ўша даврдан билиш мумкинки, шкаф ўлчамига баробар келадиган қурилманинг нархи 50 000 доллар бўлган. Уни фақатгина йирик телеканаллар ва бойлар сотиб олишган. Видео ҳaммaбоп бўлиши  учун японларнинг содда ва кам чиқимликка интилиши сабаб бўлди. Улар бутун дунёни забт этган кассеталарни ихтиро қилишган. 

Япониянинг савдо ва ишлаб чиқариш бўйича вазири 1974 йилда мамлакат учун ягона стандартдаги видео - арзон ва узоқ муддатли бўлиши кераклигини таъкидлаган эди.  Sony компанияси дарҳол асос сифатида Betamaxни таклиф қилди. У Европада VCR тизими билан рақобатдош эди, аммо Betamax тизимидан норози бўлган осиёлик мутахассислар тўғридан-тўғри ҳукумат ва бозор етакчига қаршилик қилишга ботина олишмайди. Шунинг учун JVC фирмасининг бир нечта мутахасислари раҳбариятга билинтирмай курашга бел боғлашади. Инженер Сидзуо Такано учта қобилиятли ҳамкасблари бухгалтер Осаме Оосонэ ҳисоботларни соxталаштиришни келишган ҳолда иш бошлаб юборишади.  

Таваккалга бошланган иш дунё тарихини ўзгартириб юборган эди.

Мутахассислар кассетани ишлаш вақтини Sony лимитидан 63 дақиқага оширишга эришишди, бундан ташқари лентани ишга тушиш жараёнини соддалаштиришди  Бу тафайли конструкция пухта ва арзонлашди. Кассета ўлчами 3 см ошиши техник имконият ва кам чиқимлик олдида билинмай кетди. 

Такано илк прототипни маҳфий равишда JVC улушининг бир қисмига эга бўлган Panasonic эгаси Коносукэ Мацуситага кўрсатади. Қойил қолган Мацусита ўз таассуротларини Hitachi раҳбарияти билан бўлишади. Кейинчалик Akai ва Sharpдагиларни ҳам эътиборини тортади. Бироз вақт ўтиб, инновацион формат ҳимоячилари клуби ташкил этилади. 1976 йил 9 сентябр куни клуб аъзолари дунёга VHS-плеерни (Video Home System) намойиш этишади ва Япония ҳукуматидан ягона стандартни бекор қилиш талабини бекор қилишга эришишади. Беш йилдан сўнг, Betamax иккинчи ўринга ўтиб қолади. 

Видеонинг кириб келиши собиқ Иттифоқни "портлатиб" юборди.

Иттифоқ ҳукумати VHSнинг муваффақиятларини олдиндан кўра билиб, ўзларининг пропаганда қуроли сифатида фойдаланишни бошлаб юборишади. Қайтадан велосипед ихтиро қилмай, 1981 йилда ишлаб чиқарилган Panasonic NV-2000 асосида «Электроника ВМ-12» видеомагнитофонини яратишади.  

Видеомагнитофонни сотиб олиш жуда учун узоқ кутиш, таниш билиш ва ортиқча 1200 рубл (ўртача ойлик таxминан 120 рубл) бўлиш керак бўлган. Чет эл қурилмалари орзу эди, бундайлари асосан партия мулозимларида бўлган xолос. Ҳаттоки кассеталарни топиш ҳам муаммо бўлган. VHS плейерилари учун кассета ВК-120 нархи 42 рубл эди, яна бир катта муаммо унга бирор нарса ёзиш бўлган.  

Кино кинозаллардан уйларга кириб борганида лицензияга эга бўлмаган киноларни тарқатувчилар - "қароқчилик" гуллаб яшнади. Улар қандай фаолият кўрсатишган эди? Чет элга чиқадиган фуқаролар орқали ғарб филмлари олиб кирилар, овоз магнитофон тасмасига таржима ёзиб олинар, сўнг буюртмачи овоз билан тасвирни бирлаштириб, нусхалар кўпайтириларди. 

Янги таржимали филмнинг нархи 200 рубл бўлган, лекин ҳамманинг ҳам уни сотиб олишга қурби етмаган.   

"Биринчи нусхани завқ билан томоша қилиш мумкин бўлган (тасвир сифати ҳақида -таҳр.) Аммо биринчи нусxани сотиб олганлар гоҳида сарф-ҳаражатини қоплаш ва озроқ пул ишлаб олиш ниятида биринчи нусxадан иккинчи нусxа кўчирган. Қолганлар ҳам иккинчи, учинчи нусxадан кўчириб ва охири экранда яшил от ва йўл-йўл одамчалар пайдо бўлмагунча давом этарди. Аммо видеомагнитофон эгалари бунга эътибор беришмаган." - Леонид Володарский филмлар таржимони.

Гўзаликка интилишнинг қимматлиги ва сифат лоторея бўлганлиги учун муқобил йўллар оммалашиб борди. Турли қонуний ва ноқонуний видеосалонлар пайдо бўла бошлади, филмотека эгалари ўзаро алмашиш ва нусҳа кўчириш амалиёти, Брюс Ли билан "иқлама зиёфатлар" вужудга келди. СССР қўлашига яқин видеокассеталарнинг ноқонуний айланмаси юқори нуқтасига етган эди. Шунинг учун ҳам совет видеоиндустриясининг қурилиш даврини мисол тариқасида дарсликларга ҳам киргизиш мумкин. Муаллифлик таржимани зулмат ичидаги ягона шуъла деса бўлади. 

Бурунда қисқич, қулоқда лағмон

Ҳозирги кунда нима кўришни танлай оламиз ёки рейтингини солиштирамиз. Лекин видеоманиянинг эндиги даврида ҳар бир лента кутилмаган янгилик эди. Киноларни Совет Иттифоқида тўғридан-тўғри ҳеч қандай тайёргарликсиз таржима қилиш удуми ўз-ўзида пайдо бўлмаган. Капиталистик мамлакатларнинг санъати "ёпиқ давлатга" турли йўллар билан кириб келарди, чет эл хитларини фестивалларда намойиш этилган, режиссёр ва операторларга ўқув курсларида кўрсатилган. Баъзида катта экранларда цензур туфайли қайчиланиб прокатга чиқарилган. Яна партия бошлиқлари ҳам янгиликлардан хабардор бўлиб туришган.         

"Видео даври келгунга қадар, чет эл филмини қандайдир йўл билан Госфилмофондга келиб қолса топиш мумкин эди. Масалан, бирор йирик кинофестивалда қатнашганидан сўнг. Шундагина вақтики келиб, қайсидир Маданият уйида намойиш этилиб қоларди. Айрим филмларни умуман топиб бўлмаган.  "Эммануэль" ёки "Грек анжири" жанубдан, биринчи даражали мулозимларнинг дачасидан келмаган". - Василий Горчаков филмлар таржимони.

Кассетани қаердандир топиш ишнинг ярми. Таржима қилиш керак, инглиз тили совет томошабини учун тушуниб бўлмайдиган тил эди. Диалогларни дарҳол англаб, мазмунини оммага етқиза оладиган одам зарурияти ҳам бўлган. Ҳис ҳаяжон, ҳазил ёки фразеологизмни ўрнида етказа олиш таржиманинг энг юқори чўққиси ҳисобланган. Шунинг учун бундай нозик ишни ўта малакали мутахассисларга ишониб топширишган. Масалан, қарйиб барча "Дисней" қаҳрамонларига овоз берган Алексей Михалёв Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган ва Леонид Брежневга таржимонлик қилган. Ҳар ҳолда бундай моҳир таржимонларнинг оғир меҳнатига яраша ҳақ тўланган.      

"Яхшигина пул ишлар эдик. Ҳақ тўлашда ўзининг меъёрлари бўлган, ўртача ойлик маош бир ойга 120 рубл эди, кинотеатрларда битта филм учун 7,50 рубл тўлашган. Агар филм икки соатдан кўроқ қўйилса, бундайлари кўп эди (биз ҳинд, покистон филмларини таржима қилардик, улар уч соатдан кам бўлмасди) бир кунда 60 рубл ишлаб олса бўларди, бу - ярим ойлик маош дегани.  Видео пайдо бўлганидан сўнг, битта филм учун 25 рубл беришарди. Барча таржимонларнинг нархлари таxминан бир эди. Туни билан 5 филмни таржима қилар олардим, - мана сизга бир ойлик маош". - Василий Горчаков филмлар таржимони.

СССР ҳукумати таржимонларни таъқиб қилмасди деган гап юрарди, чунки ҳукумат одамлари ҳам ғарб дурдоналарини томоша қилишни исташган. Леонид Володарскийнинг таниб қолмаслиги учун бурнига қисқич қистириб олиб гапириши ҳам ҳақиқатга тўғри келмаган. Кассеталарни асрашган, барчага кўрсатиб мақтанишган, таъқиқланганларини эса аксинча биров билмайдиган жойларда сақлашган. Улар ҳақиқий капитал бўлган, лекин узоққа бормаган.

Алмашишдан ижарагача

СССР қулаб, барча нарсага рухсат берилди. Цензура йўқолди, кўнгилга ёққанини кўравер. замони келди. Лекин бошқа томондан олиб қаралганда, аҳолида ҳам пул йўқолди. Шунинг учун ҳам йирик VHS тўплами бўлганлар эскича қоидалар бўйича янги бизнесни йўлга қўйишади. Бизнес ривожи барча кинотеатрларни моддий танг аҳволга солиб қўяди. 

Айрим тадбиркорлар кабел телеканал очиб, арзимаган пулга ўзига обуначилар йиғиб олишди, бошқалар эса ижара пунктлари. Ҳақиқатдан ҳам "Конана-варвар"ни сотиб олгандан кўра озроқ пул тўлаб, бир-икки кунга ижарага олган маъқул. Фақатгина паспорт ва ўша даврда ҳам оз ҳисобланган пул бирлиги. Бундай жойлар кўп жойда бўлганлиги учун ҳар кимнинг ўз мижозлари бор эди, танишларга кассеталар шундай бериларди. Ёшлар эса ёшлари учун бўлмаган мос бўлмаган киноларни топишлари ҳам бемалол эди. 

Видео индустрияда лицензион киноларнинг чиқиши кескин бурилиш ясади: тасвир сифати билан уйда ёзилган нусҳалардан ажраб турган. Шунинг учун филмотека учун сифатли профессионал қурилмалар ёзилган филмларни сотиб олиш урф бўла бошлади, уларда маҳсус эффектларни томоша қилиш завқ бағишлаган. Сифатга бўлган талаб ошган сари DVD даври бошланиб, аста секинлик билан VHSни сиқиб чиқара бошлади. Аммо ҳозирги кунга келиб, VHS ўлди дегани эмас. Айнан кассеталар томошабинларга кўргиси видеоконтентни хоҳлаган вақтда кўриш имконини берди. Агар ўйлаб кўрилса, видеонинг ғояси ҳам шу эди ва ҳозирда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.