Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Huawei ўзининг илк «ақлли» кўзойнакларини намойиш этди
27.03.2019 12:24,  
7

Huawei компанияси ўзининг биринчи камерага эга бўлмаган “ақлли” кўзойнакларини намойиш этди, деб хабар қилмоқда The Verge.

Кўзойнак гардишига стереодинамиклар, микрофон, аккумулятор ва бошқа техника жойлаштирилган, шунинг учун улар оддий ёки қуёш нуридан сақловчи кўзойнакларга ўхшайди.

Энг қизиғи шундаки, Huawei кўзойнаклари камерага эга эмас.

ОАВлар хабарига кўра, бу компаниянинг махфийлик бўйича баҳслардан қочиш истагига боғлиқ бўлиши мумкин.

Кўзойнак ҳеч қандай ташқи тугмага эга эмас. Қўнғироққа жавоб бериш учун шунчаки ён томонга қўл тегизиш кифоя қилади.

Кўзойнаклар чанг ва намдан ҳимояланади. Шунингдек, улар ғилоф ва USB-C порти орқали қувват олиши мумкин.

Уларнинг нархи ҳозирча маълум эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан